Самарқанд тарихи ЮНЕСКО томонидан 3000 йилдан ортиқ деб эътироф этилди

    Фан 6 ноябр 2025 838

    ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси доирасида ўтказилган “Самарқанд: 3000 йиллик мерос” халқаро конференциясида шаҳар тарихи илмий жиҳатдан қайта баҳоланди.

    Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Самарқанднинг ёши илгари айтилганидек 2750 йил эмас, балки уч минг йилдан ҳам ортиқ экани тасдиқланди.

    ЮНЕСКОнинг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтган “Самарқанд: 3000 йиллик мерос” халқаро конференцияси шаҳар тарихини чуқур ўрганиш ва инсоният сивилизациясидаги ўрнини янада кенг ёритишга бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардан таниқли тарихчи, археолог ҳамда илмий муассасалар вакиллари иштирок этишди.

    Конференция очилишида Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Президент администрацияси ҳузуридаги Креатив иқтисодиёт ва туризм масалалари департаменти директори ўринбосари Элмурод Нажимов, ҳамда ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элонду Ассомо сўзга чиқишди.

    Тадбир давомида олимлар Самарқанднинг бой тарихий, маънавий ва маданий мероси ҳақида маърузалар тақдим этиб, янги археологик топилмалар билан бўлишишди. Хусусан, Афросиёб, Кўктепа ва бошқа қадимий манзилгоҳларда олиб борилган қазишмалар натижасида Самарқанд ҳудудида илк аҳоли манзилгоҳлари милоддан аввалги 2 минг йилликка оид эканлиги аниқланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates