Самарқанд туризм марказида 5G тармоғи синов тариқасида тест қилиниши бошланди

    Рақамлаштириш 22 июл 2022 1499

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ўзининг телеграмдаги саҳифасида Самарқанд туризм марказида 5G тармоғини тест қилиш бошлангани ҳақида хабар берди.

    Унинг таъкидлашича, Самарқанд туризм маркази нафақат халқаро тадбирлар ўтказиладиган ва туристлар яхши дам оладиган жой бўлмоқда.

    Шу билан бирга марказда Ўзбекистонда биринчи маротаба барча мобиль алоқа операторлар ҳамкорликда антенна инфратузилмасини битта мачтада кўтариб, бинолар ичида ҳам Active DAS тизимини ҳамкорликда ишлатиб, юқори тезликдаги сифатли хизматлар кўрсатишларига имкон яратилмоқда.

    Бу эса айнан хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича жорий йилда қабул қилинган ПҚ-104 Президент қарори билан мобиль алоқа операторлари учун яратилган қўшимча имкониятлар сабабли амалга оширилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 24-27 октябрь кунлари бу йилги АКТ ҳафталиги айнан шу Самарқанд туризм марказида ўтказилиши режалаштирилган, режангизга киритиб қўйинг, деб ёзади Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates