Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани, Олмалиқ шаҳри бўлимлари ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Ю.И. ва А.Ш. яшаш хонадонларида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 404,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
Шу каби, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.П. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб “Буюк Турон” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 206,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
Шунингдек, департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.Х. “Мехржон” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 190,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.