Самарқанд вилояти ҳокими ҳузурида "Ёшлар соати" ташкил этилади

    Кейинги авлод 3 ноябр 2020 276

     Эркинжон Турдимов ташаббуси билан ҳар чоршанба ва жума кунлари Самарқанд вилояти ҳокими ҳузурида "Ёшлар соати" ташкил этилади.

    Мазкур “соат”да вилоят ҳокими томонидан туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари ҳамда бошқа масъул идора ва ташкилот масъулларининг ҳудудларда ёшлар соҳасидаги фаолияти юзасидан ахборотлари тингланади.

    Шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда "Ёшлар" ва "Aёллар" дафтарларини шакллантириш жараёнлари бўйича кунлик фаолияти вилоят раҳбари бошчилигида атрофлича муҳокама қилиб борилиши режалаштирилган.