Самарқанд вилоятида инфратузилмавий объектларни қуриш ишларининг бориши ўрганилди

    Жорий йил 30 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланишининг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга жўнаб кетди.

    Ташриф давомида бир қатор йирик инфратузилмавий объектлар, жумладан, «Samarkand Touristic Centre» туристик мажмуасини қуриш ишларининг бориши ўрганилди.

    Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Саммити ҳамда Туркий тилли давлатлар ташкилотининг Саммити бўлиб ўтади, 2023 йилда эса Самарқанд Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказиладиган маконга айланади.

    Жойларга ташрифлар чоғида қурилиш-монтаж ишларининг бориши ўрганилиб, режалаштирилган тадбирларни ташкил қилишнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

    Қурилаётган объектларни ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида юзага келаётган барча масалалар устида иш олиб бориш ва уларни ҳал этиш бўйича ишларни фаоллаштириш топширилди.

    Ишчи гуруҳ вилоятда ўз ишини давом эттиряпти, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates