Самарқанд яна бир йирик спорт мусобақаси – жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

    Жорий йилнинг 29 сентябр – 5 октябр кунлари қадимий Самарқандда йирик спорт мусобақаси – ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVII ва аёллар ўртасида VII жаҳон чемпионатлари ўтказилади.

    Мусобақа давомида 30 дан ортиқ давлатдан жамоалар тўрт йўналиш бўйича 60 та медаллар тўплами учун ўзаро баҳс олиб боради. Фахрий меҳмонлар қаторида нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам бор.

    Ёнғин қутқарув спорти тарихи 1937 йилда, яъни Москва шаҳрида бўлиб ўтган биринчи ёнғин хавфсизлиги мусобақалари пайтидан бошланган. Ўт ўчирувчиларнинг жанговар меҳнати – бу фидокорона хизмат, ўз навбатида, ушбу касб эгасининг ҳаётига нисбатан доимий хавф деганидир. Ушбу касб уларнинг ҳар биридан катта жисмоний чидамлилик, эпчиллик ва юксак даражада ривожланган касбий маҳоратга эга бўлишни талаб қилади.

    Ёнғин-қутқарув спорти бошқа спорт турларига нисбатан анча фарқли ва ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, алоҳида ажралиб туради. Ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар кундалик фаолиятда дуч келадиган турли қалтис вазиятлар ва улар оқибатида юзага келадиган мураккаблик, оғир шароитларга фақат мард, руҳан бақувват, жисмонан баркамол инсонларгина бардош бера олади. Фавқулодда вазиятлар чоғидаги кураш бу – инсон ҳаёти учун бўлган курашдир. Унинг натижаси ҳар бир сонияга боғлиқ. Ушбу спорт усталари энг оғир жангларда ўз қаҳрамонликларини намоён этади ва ҳар доим ғолиб бўлади! Бу кураш ғоят жиддий, ғоят нозик ва ғоят хатарли...

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates