Самарқандда 25 қаватли уй қурилади

    Урбанизация 3 ноябр 2020 7726

    Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғони, Қорасув массиви, Беруний, Озод Шарқ кўчалари ва Пастдарғом тумани Найман маҳалласида барпо этилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар қуриш лойиҳа эскизларининг тақдимоти ўтказилди.

    Самарқанд вилоят ҳокимлиги қошидаги қурилиш-бунёдкорлик ишларини қонун талаблари асосида олиб борилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш бўйича шаҳарсозлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғони, Қорасув массиви, Беруний, Озод Шарқ кўчалари ва Пастдарғом тумани Найман маҳалласида барпо этилиши режалаштирилган кўп қаватли уй-жойлар қуриш лойиҳа эскизларининг тақдимоти ўтказилди.

    Вилоят ҳокими бошчилигидаги кенгаш аъзолари ҳар бир лойиҳани бирма-бир таҳлил қилди. Лойиҳалаштирилган биноларнинг ён атрофидаги мавжуд иншоотлар билан тегишли масофаси мавжудлиги, автомобиллар тўхташ жойлари, болалар майдончаси ташкил этилиши ва уларнинг жойлашувига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўнга яқин лойиҳалар кўриб чиқилди. Аммо аксарияти кўп қаватли биноларни қуришга оид лойиҳаларнинг деярли ҳаммаси рад этилди ва баъзиларини жойида кўришга қарор қилинди.

    Кенгаш йиғилиши доирасида Э.Турдимов Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида барпо этилиши кутилаётган 25 қаватли турар-жой биноси ҳамда истироҳат боғи қурилиш ишлари билан танишди.

    Массивдаги кўп қаватли уйнинг ер тўла қисмида фаолиятини бошлаган тикувчилик цехи кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Ушбу цехда 80 дан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланган ва уларнинг асосий қисми шу ҳудудда яшовчилардир. Шунингдек, бу ерда турли спорт ва фан тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

    Келгусида массивдаги бошқа кўп қаватли уйлар ертўласида ҳам шу каби ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш таклифи билдирилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates