Самарқандда 29 900 қалбаки доллар фош этилди

    Хавфсизлик 15 октябр 2020 949

    Самарқанд вилоятида қалбаки 29 900 АҚШ доллари муомалага киритилишининг олди олинди.

    Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ постида тезкор тадбир ўтказди.

    Тадбирда «Самарқанд- Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган «ISUZU» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

    Текширув жараёнида «ISUZU» ҳайдовчисининг ёнидан қалбаки деб гумон қилинган, яъни айрим купюраларнинг серия рақами бир хил бўлган 29 900 АҚШ доллари борлиги аниқланди, ҳамда ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates