Самарқандда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда вилоят ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 28 сентябрь куни соат 11:15лар атрофида Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида бешта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

    ЙТҲ оқибатида жароҳат олган ва вафот этганлар йўқ.

    Барча ҳайдовчилардан йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.