Самарқандда 5 миллиард 424,0 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган "тадбиркор" фош этилди

    Ташвишли хабар 29 ноябр 2021 714

    Мазкур ҳажмдаги табиий газ 300 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

    Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Энергетика вазирлиги, “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказилган тадбир давомида Нарпай тумани, “Тепа” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган “OQTOSH DIYORBEK NUR” масъулияти чекланган жамиятига қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчасининг табиий газдан фойдаланиш ҳолати назорат қилинди.

    Ўтказилган назорат тадбирида газ ҳисоблаш ускунасидан ташқари АГТКШ ҳудудидан ўтувчи “Оромгоҳ” кичик саноат зонасини табиий газ билан таъминловчи кесими 159 мм.ли газ тармоғига яширинча ўзбошимчалик билан уланиб табиий газдан фойдаланаётганлиги маълум бўлди.

    Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича дастлабки ҳисобланган газ ҳажми 5 млн 424,0 минг метр кубни ва етказилган зарар миқдори 5 млрд 424,0 млн сўмни ташкил этган.

    Мазкур ҳажмдаги табиий газ 300 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади.

    Юқорида қайд этиб ўтилган ноқонуий ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates