Самарқандда 5 та агрологистика маркази ишга туширилди

    Агросектор 18 июл 2021 1704

    Самарқанд вилоятида 4 йил давомида 5та агрологистик маркази ишга туширилди.

    2020 йилда Самарқанд вилоятида 245,6 минг тонна мева, 1636,3 минг тонна сабзавот, 626,3 минг тонна картошка, 124,3 минг тонна гўшт, 1313,7 минг тонна сут, 11,6 минг тонна балиқ, 1328,2 миллион дона тухум етиштирилган.

    Рақамлар 2017 йилги натижалар билан солиштирилса, 74,9 минг тонна мева (43,8 фоиз), 140,9 минг тонна сабзавот (18,1 фоиз), 13,6 минг тонна картошка (21 фоиз), 8,4 минг тонна гўшт (7,5 фоиз), 75,6 минг тонна сут (12,1 фоиз) 2,3 минг тонна балиқ (19,8 фоиз), 186,4 миллион дона тухум (15 фоиз)га кўп маҳсулот етиштирилганлиги маълум бўлади.

    Бу кўрсаткичларга эришиш учун вилоятда ўтган 4 йилда озиқ-овқат йўналишида 455 та янги лойиҳа ишга туширилди, уларни амалга ошириш учун 16,4 триллион сўм кредит маблағи ажратилди. Натижада 5 703 та янги иш ўрни яратилди.

    Жумладан, 2017-2021 йилларда вилоят бўйича 8 366 гектар майдонда интенсив технологиялар асосида мевали боғ, 10 882 гектар майдонда янги токзорлар барпо этилди.

    Чорвачилик йўналишида чет давлатлардан 1 561 бош наслли қорамоллар келтирилди.

    Балиқчилик йўналишида 88 та, асаларичиликда 35 та, паррандачиликда 235 та, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш (музлаткич) йўналишида 288 та янги лойиҳа амалга оширилди.

    Муҳими, ўтган 4 йилда умумий қуввати 65,5 минг тонналик, қиймати 231 миллиард сўмлик бўлган 5 та янги агрологистика маркази фаолият бошлади, деб хабар беради Zarnews.uz Самарқанд вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси маълумотига таяниб.