Хабарга кўра, етакчи мутахассис Самарқанд туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигида ўтказилган ўрганиш жараёнида 50 сотих ер майдонини ижарага олган фуқаро томонидан ер унумдорлигига зарар етказилганини аниқлаган. У бу ҳолат бўйича тегишли чора кўрмаслик учун фуқародан жами 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва аввал 500 долларни олган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у қолган 2 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суд қарори билан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.









