Самарқандда банкоматни ўмарган шахслар ушланди

    Хавфсизлик 4 феврал 2023 1588

    Улар банкомат аппарати бўлакларга бўлиб, ичидан 720 млн сўм миқдордаги пулларни ўғирлаб кетишган.

    2023 йил 25 январь куни Э.Т. «102» қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, Каттақўрғон тумани «А.Навоий» МФЙ «А.Навоий» кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720 млн сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

    Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман «Таварон» маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.

    Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 1995 й.т. Б.А., 1998 й.т. О.З., 1994 й.т. Б.Н. ва 1994 й.т. Х.О.лар содир этганлиги аниқланган.

    Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates