Самарқандда бир оиланинг 4 аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлганига расмий баёнот берилди

    Ижтимоий тармоқларда фуқаро Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Мадраса” маҳалласида яшаган  бир оиланинг 4 нафар аъзоси газ портлашидан ҳалок бўлгани тўғрисидаги хабар тарқалди. Вилоят Прокуратураси ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди.

    Таъкидланишича, 2023 йил 17 март куни соат 05:00 да Каттақўрғон тумани “Мадраса” маҳалласида яшаган А.Р. уйидаги табиий газга мўлжалланган иситиш печини эҳтиётсизлиги билан нотўғри ўт олдирганлигидан келиб чиққан қисқа муддатли чақнаш кузатилгани оқибатида А.Р, турмуш ўртоғи К.Ф, набиралари И.А. ҳамда О.А.лар 50-60 % куйиш жароҳатлари билан даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

    2023 йил 26 март куни К.Ф. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида, вояга етмаган И.А. ва О.А. лар РШТЁИМ Самарқанд филиалида вафот этган.

    2023 йил 27 март куни А.Р. Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Терговга қадар текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates