Самарқандда биринчи овозли светофор ўрнатилди

    Хавфсизлик 26 январ 2022 3209

    Кўзи ожиз пиёдалар учун қулайлик яратиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Садриддин Айний кўчасида илк бор “овозли светафор ўрнатилди.

    – Республика Ички ишлар вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи мамлакатимиздаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти заиф бўлган болалар мактаб-интернатларига яқиндан ёрдам бериш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиққан, – дейди Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ж.Сагдуллаев. – Шу асосида вилоятимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Самарқанд шаҳридаги 59-сон кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишиб, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашганда улар мактаб-интернат олдидаги транспорт воситалари серқатнов йўлдан ўтишда қийналишаётганини билдириб, ушбу масалада ёрдам сўраганди.

    Вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўрнатилган “овозли светофор” пиёдаларга ҳар бир чироқ ёнгани ва ҳаракатланиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида овозли хабар бериб, огоҳлантиради.

    – Мактабимиз олдидаги катта йўлдан ўтиш биз учун кўп ноқулайлик туғдирарди, қўрқардик, – дейди мактаб-интернат ўқитувчиси Зокир Махаматов. – Чунки, шу пайтгача автомашиналарнинг овозини эшитган ҳолда, уларнинг яқин ёки узоқдалигини чамалаб йўлни кесиб ўтардик. Бу светофор биз ва ўқувчиларимиз учун катта қулайлик бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates