Самарқандда электрмотоцикллар ишлаб чиқарилади

    Саноат 8 январ 2021 1823

    Бу Инвестиция дастурида белгиланган. Унга кўра, Самарқанддаги «ELXOLDING» корхонасида электр двигателли юк мотоциклларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Бунинг учун 0,7 миллион доллар ёки 7,6 миллиард сўм маблағ сарфланади. Натижада жорий йилда 500 та электр двигателли юк мотоцикллари бозорга чиқарилади.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур корхона ҳозирда 200 см/куб двигалли уч ғилдиракли "ELDOSH EL-200” русумли мотоциклларини ишлаб чиқаради. Бундай мотоциклни 20-21 миллион сўмга сотиб олиш мумкин. Электр двигателли мотоциклларнинг нархи қанча бўлиши ҳозирча маълум қилинмаган.

    «ELXOLDING» корхонасида, шунингдек, интерактив сенсор панеллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилмоқда. Йилига 5 минг дона сенсор панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга ушбу лойиҳа қиймати 41,4 миллиард сўмни ташкил этади.