Самарқандда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди

    Энергетика 13 сентябр 2021 991

    13 сентябрда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган 89-сонли «Самарқанд-2» номли АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди.

    Айтиш керакки, энди самарқандлик электромобиль эгалари Самарқанд шаҳар Рудакий кўчаси 145-уй манзилида жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ «UNG Petro» корхонасига қарашли АЁҚШда ўрнатилган қурилмадан узлуксиз фойдаланишлари мумкин.

    Таъкидлаш керакки, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмалари самарали ишлаши тўлиқ таъминланган ҳолда, келгусида Республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    Электромобиллар бир қанча афзалликларга эга бўлиб, двигатели атроф-муҳитга зарарли газларни чиқармаслиги ҳисобига атроф-муҳит ифлосланиши камайишига олиб келади ва двигатели электр энергиясидан (муқобил энергиялар ҳисобига) қувват олиши сабабли анъанавий ёнилғи сарфини камайтиради.

    Шу боисдан тезкор зарядлаш қурилмаларини «Ўзбекнефтгаз» АЖ «UNG Petro» корхонасига қарашли АЁҚШларнинг барчасида ўрнатилиши босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates