Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик анжумани бўлиб ўтади

    Туризм 2 феврал 2023 1004

    Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг ёзишича, бу анжуман мамлакатимиз туризм салоҳиятини яна бир бор кенг намойиш этиш имкониятини яратади.

    Жорий йилнинг 16-18 май кунлари Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг йиллик анжумани бўлиб ўтади.

    Бу ҳақда маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков маълум қилди. Вазирнинг ёзишича, ушбу нуфузли халқаро тадбирга тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган ЕТТБ Бош котиби Казухико Когучи билан учрашди.

    ЕТТБнинг йиллик анжуманига бутун дунёдан 73 та банк бошқарувчилари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда турли компаниялар вакилларидан иборат 2 мингга яқин меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Бу Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб қилиш баробарида, мамлакатимиз туризм салоҳиятини яна бир бор кенг намойиш этиш имкониятини яратади.

    Шунингдек, бўлажак нуфузли тадбирга ташриф буюрадиган хорижлик меҳмонлар юртимиз номоддий маданий меросининг энг сара намуналари, жозибадор туризм салоҳияти, гастрономияси, ҳунармандчилиги ва фольклор санъати билан яқиндан танишади.

    "Дарвоқе, жаноб Казухиконинг таъкидлашича, мазкур нуфузли анжуманни жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш мақсадида ЕТТБ веб-сайтида алоҳида саҳифа очилади. Бу ҳам биз учун муҳим.

    Ўйлаймизки, халқаро тадбир доирасида муҳокама қилинадиган барча масалалар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жонажон Ватанимизнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва жаҳондаги имижини янада юксалтиришга хизмат қилади, дейди ввазир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates