Самарқандда институт ўқитувчиси 400 АҚШ доллари билан қўлга тушди

    Хавфсизлик 5 апрел 2021 879

    У 21 ёшли қизнинг расмларини интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 400 АҚШ доллар талаб қилган.

    2021 йилнинг 2 апрель куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 21 ёшли Ситора А. исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, обрўли институтлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи 27 ёшли таниши Вохид Ф. қизга тегишли бўлган, сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларни интернет ижтимоий тармоқларига тарқатиб юбормаслиги эвазига 400 АҚШ доллари пул талаб қилган.

    Фуқаро Ситора А.,нинг ушбу аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Вохид Ф., Самарқанд шаҳри Қўшҳовуз маҳалласи ҳудудида Ситора А.,дан 400 АҚШ доллари пулларни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Вохид Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates