Самарқандда инвестициявий ва саноат фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

    Саноат 1 июл 2022 1625

    Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилоятида тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан учрашди.

    Жойларга ташриф буюрган ҳолда ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир янги турдаги маҳсулотлар яратишни йўлга қўйиш мақсадида корхоналардаги технологик жараёнлар, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш истиқболлари ўрганилди.

    Тадбиркорлар ва инвесторлар амалда дуч келадиган тизимли ва хусусий характердаги масалалар ҳам кўриб чиқилди ва бевосита жойларда уларни ҳал этиш алгоритмлари ишлаб чиқилди.

    Вилоятнинг инвестициявий ва саноат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига маҳаллий бизнес вакилларининг муаммоларини ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар берилди.

    «Тармоқ бирлашмаси – маҳаллий ҳокимият органи – тадбиркор» боғланмаси доирасида мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ҳудудий даражада қатор долзарб масалаларни, жумладан, инвестиция муҳитини яхшилаш, саноат ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва бошқа вазифаларни ҳал этиш имконини бериши таъкидланди.

    Ташриф якунлари бўйича мутасадди раҳбарларга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини амалий қўллаб-қувватлашни фаоллаштириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates