Самарқандда жорий йилнинг ўтган 15 куни давомида 264 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

    Тақдимномаларга асосан 2 нафар фуқарога нисбатан интизомий жазо чораси белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш юзасидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

    2021 йил июль ойининг ўтган 15 кунлигида 649 марта назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 264 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 176 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 400 та огоҳлантириш берилди, 79 та ҳолат бўйича ёзма кўрсатма берилган бўлса, 9 та ҳолат юзасидан тақдимнома киритилди.

    Ушбу тақдимномаларга асосан 2 нафар фуқарога нисбатан интизомий жазо чораси белгиланди. Инспекция органлари томонидан 161 та ҳолатда ваколат доирасида маъмурий ишлар бўйича қарорлар қабул қилинди, 15 та қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар, қонуний қарорлар қабул қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, 15 та ҳолатда судларга юборилди.

    Хусусан, Инспекциянинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган 111 назорат тадбирларининг 54 тасида, Ургут туманида 69 та назорат тадбирларининг 47 тасида, Нарпай туманида 33 тадан 23 тасида ҳамда Пастдарғом туманида 38 та назорат тадбирларининг 17 тасида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар беради “Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates