Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 2020 йилда Самарқанд вилояти ИИБ пробация назоратидаги 6 379 нафар шахснинг 3 793 нафари бевосита озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо муддатларини ўтаётган бўлса, 2 586 нафари рўйхат ҳисобига олинган.
Ўтган йилда белгиланган жазони ўташга ҳалол муносабатда бўлган 2 667 нафар назоратдаги шахснинг ўталмай қолган жазоси муддатидан илгари тугатилиб, улар шартли равишда озод этилди. Аммо берилган имкониятдан тўғри фойдаланмасдан, тайинланган жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган шахслардан 355 нафарининг жазоси оғирлаштирилган.