Самарқандда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган новвойхона аниқланди

    Бош Прокуратура томонидан жойларда ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлар ўтказилмоқда.

    Самарқанд вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида Тойлоқ туманидаги “Э.Л” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Л. жамиятга қарашли новвойхонадаги 7 та тандирларни тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 760 млн. сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates