Самарқандда TIFA Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

    2023 йил 17 мартда Самарқанд шаҳрида Америка Қўшма Штатлари Савдо вакили идораси (USTR) ва Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) Департаменти кўмагида ташкил этилган АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари ўртасида савдо ва инвестициялар бўйича Ҳадли битим (TIFA) Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

    Тадбирда Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Покистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегациялари иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ўз қутлов сўзида Ўзбекистонда инвестициявий муҳитни яхшилаш, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашиш, инвесторлар ҳуқуқларини ва хусусий мулкни ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши кураш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ортга қайтмас хусусиятга эгалиги ва самарадорлигини таъкидлади.

    Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

    Шу нуқтаи назардан, ишга солинмаган ресурс ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда биргаликда чора-тадбирлар кўриш, жумладан, Марказий Осиё давлатларининг электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бирхиллаштириш ва ягона мустақил арбитраж тизимини яратиш, ягона тўлов тизимига эга бўлган товар ва хизматлар етказиб берувчилар учун минтақавий платформани яратиш, хавфларни прогнозлаш ва бошқариш мақсадида Data-centrlar ҳамда экспорт ва импорт қилувчиларнинг базаларини яратиш, санитария-эпидемиология осойишталигини таъминлаш таклиф этилди.

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлашнинг электрон тизимларини, CLDP тавсияларига асосланган божхона қоида ва тартиботларини жорий этиш, фитосанитария талабларини уйғунлаштириш, илғор тажриба алмашиш, минтақада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича ташаббуслар ҳам билдирилди.

    Ўз навбатида, АҚШ Савдо вакилининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Брендан Линч Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг динамикасини, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бир-бирини тўлдириш тамойиллари асосида сезиларли даражада яхшиланганини юқори баҳолади ва АҚШнинг минтақа мамлакатлари билан иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо, сармоявий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатишда давом этишга содиқлигини таъкидлади.

    Йиғилиш чоғида делегациялар раҳбарларининг чиқишлари бўлиб отди, рақамли савдо, санитария/фитосанитария чоралари, интеллектуал мулк ҳуқуқлари, божхона масалалари, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш бўйича ишчи гуруҳларнинг тавсиялари муҳокама этилди, шунингдек, бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Тадбир якунлари бўйича иштирокчиларнинг савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича умумий қарашлари, муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш чора-тадбирлари ўз ифодасини топган қўшма баёнот қабул қилинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates