Самарқанддаги «Боқий шаҳар» мажмуаси Испания ОАВ диққат марказида

    Испаниянинг етакчи онлайн нашрларидан бири – “АВC” саҳифасида шарҳловчи Фернандо Пастранонинг «Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик мажмуаси дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бирида бунёд этилди» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

    Унда Самарқанд шаҳрининг шарқий қисмида, қарийб 260 гектар майдонда узунлиги 2 километрдан ортиқ бўлган эшкак эшиш канали бўйида бунёд этилган, Марказий Осиёдаги энг йирик «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасининг имкониятлари атрофлича қаламга олинган.

    Таъкидланганидек, «Минг бир кеча» эртакларидаги манзараларни эслатувчи, Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан тарихий қиёфа ва обидалар нусхаларини ўз ичига олган «Боқий шаҳар» сайёҳлик мажмуаси сифатида дурдонадир. «Агар сиз улар бир неча ой олдин қурилганини билмасангиз, бу қайта тикланган тарихий бинолар, деб ўйлашингиз аниқ», деб ёзади муаллиф. Бу ердаги биноларда милоддан аввалги VII асрга оид Афросиёб археологик ёдгорлиги деворларидаги кўпгина безак элементларидан нусха кўчирилган».

    Ўзбекистонда сўнгги йилларда, айниқса, 2019 йилда кўплаб давлатлар, жумладан, Испания учун кириш визалари, шунингдек, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинганидан сўнг туризм соҳасида ўсиш кузатилмоқда. «Ҳозирги кунда мамлакатга икки миллиондан ортиқ сайёҳ келаётган бўлса, уларнинг деярли барчаси Самарқандга боради. Ўзбекистон раҳбарияти кейинги беш йилда тўққиз миллиондан ортиқ сайёҳларни жалб қилишни режалаштирмоқда», деб ёзади Фернандо Пастрано.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates