Самарқандлик ёшлар инглиз тили халқаро имтиҳонидан рекорд натижа қайд этишди

    Таълим 8 август 2022 5404

    Самарқандлик икки мактаб битирувчиси IELTSда 9 (энг юқори) баллга тенг бўлган натижага эга бўлишди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташаббуси билан Cambridge Assessment Englishning Ўзбекистондаги имтиҳонлар маркази (Innovative Centre - UZ050)да инглиз тилининг мукаммал сўзлашувчилари ўртасида ташкил қилинган Cambridge Assessment Englishнинг C2 Proficiency имтиҳони ўтказилди ва унда Самарқандлик Парвиз Субҳанқулов ва Тимур Жалиловлар ўз инглиз тили билимларини Россия ва Ҳиндистон давлатларидан келган инглиз тили экспертлари ўртасида рекорд натижани қўлга киритган ҳолда исботлашди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида ташкил этилган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги вакили Муҳаммадхон Солиев шундай дейди:

    "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан мазкур имтиҳон юртимиз ёшларига янада кўпроқ эшикларни очиш мақсадида ташкил қилинмоқда. Шуни алоҳида қайд этиш жойизки, мазкур имтиҳон Ўрта Осиёдан фақатгина Самарқанд шаҳрида ўтказилмоқда. Шу сабабли ҳам қўшни давлатдан мазкур имтиҳонни топширмоқчи бўлганлар айнан Самарқандга келиб топширишмоқда."

    "Қувонарлиси шундаки, мазкур C2 (CPE) имтиҳони инглиз тилини фалсафа доктори (PhD) даражасида билувчилар учун яратилган бўлсада, бизнинг мактаб битирувчиларимиз - Парвиз ва Тимурбеклар, энг баланд баллни қўлга киритишди."

    Маълумот учун шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, Cambridge Assessment Englishning C2 Proficiency имтиҳони дунё бўйлаб ташкил қилинган инглиз тилини текширувчи энг биринчи тестлардан бири бўлиб, 1913 йилдан бошлаб ўтказилиб келинади. Биринчи тестда фақатгина 3 киши қатнашган бўлиб, уларнинг учаласи ҳам тестдан ўта олишмаган."

    C2 Proficiency имтиҳони инглиз тилини баҳоловчи дунёнинг етакчи ташкилоти - Cambdridge Assessment томонидан ўтказилувчи энг нуфузли тест ҳисобланиб, у инглиз тилида эришиш мумкин бўлган энг юқори натижани текширувчи имтиҳон. Самарқандлик ёшларимиз қўлга киритган натижа IELTSдан 9 баллга эга бўлиш билан тенгдир.

    Нодир Салиев
    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни

    ўрганишни оммалаштириш агентлиги Самарқанд бўлими ўқитувчи трейнери.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates