Санкт-Петербург делегацияси билан учрашув

    Халқаро ҳамкорлик 8 октябр 2021 622

    7 октябрда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Жаҳонгир Ортиқхўжаев Санкт-Петербургнинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Евгений Григорьев бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Ж.Ортиқхўжаев меҳмонларга ташриф учун миннатдорлик билдириб, бу келгусида шаҳарларимиз ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини айтиб ўтди.

    Бунга жавобан Евгений Григорьев илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Шимолий пойтахтда «Ўзбекистон кунлари» муваффақиятли ўтганлиги ва Санкт-Петербургдаги ўзбек ҳамжамиятининг иши ҳақида сўзлаб берди.

    Ҳар икки раҳбар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиши давлатлар раҳбарларининг қарори билан белгиланганини таъкидладилар.

    Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Евгений Григорьев шаҳарларимиз ўртасида саноат, илм-фан, тиббиёт, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 2020-2026 йиллар учун йўл харитасини ишлаб чиқиш заруратини муҳокама қилди.

    Хусусан, ҳамкорликда ёш тадбиркорлар форумини ўтказиш ва Тошкент билан Санкт-Петербург ўртасида маданий алмашинув дастурини шакллантириш режалаштирилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates