Санкт-Петербургдан 7 нафар ватандошимиз олиб келинди

    Ижтимоий ҳаёт 24 сентябр 2020 1138

    Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейс орқали олиб келинди.

    Бутун дунёда тарқалган пандемия шароитида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш бўйича Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш офиси билан келишувга эришилган ва ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 15 минг доллар миқдорида маблағ ажратилган.

    Келишувга мувофиқ, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейс орқали олиб келинди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш офиси ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

    Маълумот учун, бугун яна 15 нафар ана шундай фуқароларни чартер рейс орқали Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридан олиб келиш режалаштирилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates