«Саноат корхоналарида мавжуд чанг-газларни тутиб қолиш ускуналари маънан ва жисмонан эскирган», — Экология қўмитаси

    Яшил сайёра 20 апрел 2021 3424

    АОКАда Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Озод Ражабов иштирокида брифинг ўтказилди.

    Унда 2021 йил 12 апрель куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳақида маълумотлар берилди.

    “Ифлослантирувчи тўлайди” тамойилини ҳаётга янада кенгроқ жорий этиш мақсадида қабул қилинган қарорда компенсация тўлови объекти ҳисобланадиган ва ҳисобланмайдиган фаолият турлари ажратиб кўрсатилган. Қандай ҳолларда кўпайтирилган (камайтирилган) компенсация тўлови ундирилиши аниқлаштирилган.

    Қарор билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом” ҳам тасдиқланди. Мазкур Низом талаблари 2021 йил 15 июлдан бошлаб кучга киради.

    Металлургия, энергетика, нефть-газ ва кончилик саноати корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган заводлар ҳамда автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли моддалар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар ҳисобланади.

    Сўнгги пайтларда атмосфера ҳавосига чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар миқдори тобора ортиб бораётгани саноат корхоналаридаги чанг-газларни тозалаш ускуналари 10-15 йил аввал ўрнатилган бўлиб, улар маънан ва жисмонан эскирганлиги билан боғлиқ.

    Ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналарида мавжуд чанг-газларни тутиб қолиш ускуналарининг самарадорлиги атиги 86 фоизни ташкил қилмоқда. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш Концепциясида эса атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар манбаларда самарадорлиги 99,5 фоиздан паст бўлмаган қурилмалар ўрнатилишини таъминлаш белгиланган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates