Саноатнинг ҳаётбахш “қон томири”

    Иқтисодиёт ва замонавий технологияларга доир жозибадор иборалар кўп қўлланади: стартап, инновация, блокчайн, бренд...

    Уларнинг олдида маҳаллийлаштириш деган сўз жуда одми ва оддий туюлади. Лекин унинг моҳияти ва аҳамияти шунчалик каттаки, бутун мамлакат ишлаб чиқариши таркибий тараққиётини маҳаллийлаштиришсиз тасаввур этиб бўлмайди.

    Бу тизимни кенгайтириш орқали давлат аҳоли бандлигини янада кўпроқ таъминласа, бюджетга қўшимча тушумлар тушади ва инсон капиталини ривожлантиради. Одамларга иш ўринлари яратиши баробарида арзон ва сифатли товарларни ҳадя этади. Таннархнинг пасайиши туфайли маҳсулотнинг бозор баҳоси арзонлашади. Бир сўз билан айтганда, мавжуд хомашё ва имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда, маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш ва кўламини кескин кенгайтиришга қаратилган саноат сиёсатининг негизи, ҳаётбахш “қон томир” ҳтсобланади.

    Айни кунда мамлакатимиздаги мингдан ортиқ корхона юз фоиз маҳсулотини “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” тамғаси остида тайёрлаяпти. Тўғри, ривожланиш катта, лекин бу ҳали етарли эмас. Масалан, сўнгги уч йилда юртимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга ошган. Лекин, маҳсулотлар ҳажми ва турлари ҳали ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаётгани йўқ. Умуман, ўтган йили қарийб 1 миллиард долларлик қурилиш материаллари импорт қилинган.

    Президентимиз жорий йил 30 апрель куни ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритар экан, бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

    Юз фоиз миқдордаги тармоқлараро кооперация ва маҳаллийлаштириш. Бу Сирдарё вилоятида жойлашган “Зиннур” ишлаб чиқариш бирлашмасининг эришган кўрсаткичи. У ўз фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида юртимиизнинг бир қатор ҳудудларидан хомашё ва ьутловчи қисмларни келтиради.Масалан, спорт пойабзалини ишлаб чиқариш учун компания хомашё бўйича Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Наманган, Сирдараё вилоятларидаги корхоналар билан шартномалар тузган. Қурилиш материаллари Фарғонаа, Навоий, Хоразм, Андижондан келтирилади. Энг муҳим жиҳати шундаки, Мазкур саноат кооперацияси занжирнининг йўлга қўйилгани туфайли таннарх ва маҳсулотлар баҳоси анча камайишга эришилди.

    — Бундан уч йил олдин пойабзалларимиз учун хомашё ва бутловчи қсмларни асосан, Хитойдан келтирар эдик, — дейди бирлашма раҳбари Носиржон Эгамбердиев. — 2019-2020 йилларда уларни ўзимизнинг ҳудудлардан кооперация алоқаларини ўртнатиш ҳисобига ола бошладик. Бунинг натижасида маҳсулотларимиз нархи авваллари 130 минг сўм бўлса, ҳозир камида икки -уч баробарга арзонлашди. Чунки, оёқ кийимининг таг қисмини Навоийдаги корхонадан гранулла олиб келиб, ўзимизда қайта ишлаймиз. Устини эса, Самарқанддан келтирилган ип-калава материаларидан ишчиларимиз тўқийди.

    Маҳсулот сифати қандай, деган савол туғилиши мумкин, Хориждан келтирилган хомашёдан ўзимизда пишиқ-пухталиги ва эгилувчанлиги жиҳатдан ҳам устун бўлса устунки, ҳеч бир қолишмайди. Харидорлар билан суҳбатларда, улар буни алоҳида эътироф этишди.

    Бугунги кунда мазкур бирлашмада 30дан ортиқ турдаги чарм-пойабзал, 15 хилдаги мебель маҳсулотлари ва 20 хилдаги қурилиш материаллари тайёрланмоқда. 360 киши иш билан таъминланган, уларнинг 250 нафари зотин-қизлар бўлса, 200 нафари ёшлар. “Аёллар дафтари”дан ўрин олган, оилада ёш фарзанди бўлганлар учун касаначилик фаолияти билан шуғулланишларига шароит яратиб бериляпти. Корхона уларни тикув машиналари ва хомашё билан таъминлаяпти, чеварлар тайёрлаган маҳсулотларни эса, шартнома асосида сотиб беради.

    Эндиликда маҳаллийлаштириш даражасини оширишда кооперацияга кластер тизими тоборо эш бўлиб боряпти. Соҳада мазкур усул молни сўйиб, терисини ажратишдан то уни чармга айлантириб, тайёр маҳсулот — пойабзал ва чарм-атторлик буюмлари ишлаб чиқаришгача бўлган бутун бир жараён, яъни “занжир”ни ўз ичига олади. Айни пайтда чарм-пойабзал кластерларини ташкил этиш бўйича бир нечта йирик лойиҳа рўёбга чиқарилиш босқичида турибди..

    “Orient Technology” МЧЖ — қиймати 10 миллион долларлик бу лойиҳа Қорақалпоғистонда италиялик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Технологик линия Италияда ишлаб чиқарилган. У мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш, янгиларини яратиш дастури доирасида мамлакатимизга келтирилди. Кластер тўлиқ ишга туширилгач, йилига 500 минг жуфт пойабзал тайёрлаш имконияти пайдо бўлади ва унинг 70 фоизи ташқи бозорга чиқарилади.

    “Premium leather” МЧЖ — Фарғона вилоятидаги мазкур лойиҳа беш босқичда амалга оширилади. Корхонанинг йиллик қуввати 80 мил­лион квадрат дм. тайёр чарм ва 400 минг жуфт турли пойабзал ишлаб чиқаришга тенг бўлади. Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин.

    Қайд этиш жоиз, чарм-пойабзал тармоғида маҳаллийлаштириш ҳажми йил сайин ортиб бормоқда. Айни кунда бу йўналишда 64 корхона фалолият олиб боряпти. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2016 йилда бу борада атига 2,8 миллион долларлик ишлар амалга оширилган бўлса, бу йилга келиб бу миқдор 44 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Айни кунда сунъий чарм ва полиуретан ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштириш даражаси 60 фоизга, пойабзал таглиги тайёрлашда — 65, спорт товарлари бўйича — 95, спорт сумкалари ва чамадонлари бўйича — 60 фоизга етказилди. Улардан тайёрланган маҳсулотлар наинки ички ва ташқи бозорда ҳам юқори сифати ва арзонлиги билан харидорларни жалб этяпти.

    Феруза МАҲМУДОВА,

    журналист

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates