“Сардоба сабоғи” ҳужжатли фильми суратга олинмоқда

    Маданият 16 июн 2021 1400

    Ўзбекистон кинематографияси агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан “Сардоба сабоғи” ҳужжатли фильм суратга олинмоқда. Мазкур фильм 2020 йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти ҳудудидаги Сардоба сув омборида юзага келган техноген офат ҳақида.

    Фильмнинг суратга олиш ишлари Сирдарё вилоятининг Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида бўлиб ўтмоқда. Фильмда эвакуация қилинган аҳоли вакиллари, улар жойлашган ҳудудлар, аҳолини эвакуация қилиш жараёнида иштирок этган ҳарбий хизматчилар, қутқарувчилар ҳамда талофатда жабр кўрганларга ёрдам берган юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади.

    Фильм режиссёри ва сценарий муаллифи Абдусамад Саломов, оператор Самижон Суннатиллаев, муҳаррир Гулмира Мусажонова, фильм директори Зуҳра Пўлатова, муҳаррир Шойим Бўтаев.

    - Фильмдан кўзланган мақсад юртдошларимиз бошига тушган шундай синовли кунларни сабр ва бардош, кучли ирода, бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтишга қаратилган. Ва албатта, юз берган фожеа ҳаммамиз учун сабоқ бўлиши фильмнинг бош ғояси ҳисобланади. “Сардоба сабоғи” Кинематография агентлигидаги илк режиссёрлик ишим бўлгани учун фильм томошабинларга манзур бўлишини кўзлаб ҳаракат қиляпмиз. Бу жараёнларда устозлар ва тажрибали ҳамкасбларимиз ўзларининг маслаҳатларини бериб келишяпти, - дейди режиссёр Абдусамад Саломов

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates