Сардобада «Шахмат клуби» ташкил этилди

    Спорт 5 май 2021 881

    Сардоба тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси таъминланмоқда.

    Сардоба тумани аҳолиси орасида шахматни кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш, тренерлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш мақсадида туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳудудида «Шахмат клуби» ташкил этилди.

    Спорт клубининг очилиш тадбирида вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси ва туман ҳокимлиги масъуллари иштирок этиб, бугунги кунда шахматга берилаётган эътибор, етишиб чиқаётган иқтидорли ёш шахматчилар, ҳар бир ташкилот, маҳалла гузарлари, меҳмонхоналар, овқатланиш шохобчаларида аҳоли учун шахмат бурчаклари ташкил этилаётгани ҳамда республикамизнинг барча вилоятларида босқичма-босқич 2024 йилга қадар болалар-ўсмирлар шахмат мактаблари ташкил этилиши тўғрисида таъкидлаб ўтишди.

    Шунингдек, тадбир давомида шу йил 27-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш бўйича Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган бир гуруҳ Сардоба тумани спортчи-ёшлари Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ҳамда Сардоба тумани ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates