SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сути Қорақалпоғистон фермер хўжалигидаги сигирлардан олинган

    Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази Австриянинг Вена Тиббиёт университети билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сутини олиш лойиҳасини амалга оширмоқда.

    Халқаро молекуляр аллергология марказининг Биотехнологиялар ва компаратив тиббиёт соҳасидаги олимлар жамоаси ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг иммун сутидан тажриба намуналари олди. Олинган иммун сути коронавирусга қарши антитаначаларга эга бўлиб, SARS-CoV-2 вирусини одам ҳужайрасидаги АПФ-2 рецептори билан боғланишини нейтраллаштириш хусусиятига эга, бу вируснинг инсон ҳужайрасига кириши ва кўпайишига тўсқинлик қилади. Келажакда мазкур иммун сути ва ундан олинган маҳсулотлар саноат даражасида ишлаб чиқаришга тавсия этилиши мумкин.

    Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган «PanaevFarms» ФХ компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра, ҳозирда 31 бош симментал (говмиш) наслдор сигирлар ҳамда Австрия ва Германиядан олиб келинган Голштин зотли сигирлар хавфсиз ва самарали бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 дозаси билан тўлиқ эмланди.

    ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг оғиз сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимала даражада бўлиши олимлар томонидан тасдиқланди. Январь ойининг охирида сигирлар болалай бошлади. Оғиз сути ва сутдан олинган тажриба намуналари устида кейинги клиник-лаборатория тадқиқотлари давом эттириляпти. Мазкур тадқиқот ҳақида мақола халқаро илмий журналларга жўнатилди ва биология бўйича илмий мақолалар эълон қилинадиган BioRxiv порталига жойлаштирилди.

    Бундан ташқари, давлат стандартларига риоя этган ҳолда узоқ муддатли пастеризация жараёни сутнинг барча хусусиятларини, жумладан, антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи фаоллигини сақлаб қолди. Истиқболда иммун сути ва ундан олинадиган маҳсулотлар саноат даражасида ишлаб чиқаришга тавсия этилиши мумкин. Иммун сутидан ташқари, олинган хомашёдан сўриладиган таблеткалар ҳамда ваниль, ялпиз, лимон мазали оғиз бўшлиғига сепиладиган спрейлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Олинган маҳсулот аҳолини оммавий пассив иммунизация қилиш учун қўлланилиши кўзда тутилган.

    Harvard Medical School олимларининг тадқиқот натижаларига кўра, сигирларнинг IgG иммуноглобулин концентрати инсон ошқозонидаги ҳазм қилиш жараёнларида барқарорлигини йўқотмайди ҳамда специфик боғловчи ва нейтралловчи хусусиятларини сақлаб қолади. Олинган маҳсулот қўшимча ҳазм қилувчи дори воситаларини қабул қилишни ёки ошқозонда эрийдиган капсулалар шаклида ишлаб чиқаришни талаб этмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates