Сатурн ҳалқаларининг ёши чанг зарралари асосида ҳисоблаб чиқилди

    Боулдердаги Колорадо университети (АҚШ) олимларининг тадқиқоти Сатурн ҳалқалари сайёранинг ўзидан анча ёшроқ эканини кўрсатди.

    Шундай қилиб, Сатурннинг ёши 4,5 миллиард йил, ҳалқаларнинг ёши эса 400 миллион йилдан ошмайди.

    Тадқиқот чанг таҳлилига асосланди. Кичик материя зарралари доимий равишда Қуёш тизими бўйлаб ҳаракатланади ва бошқа жисмларга, хусусан, Сатурн ҳалқаларидаги муз бўлакларига ёпишади.

    Олимлар чанг қатламининг тўпланиш тезлигини таҳлил қилиб, ҳалқаларнинг ёшини ҳисоблашга қарор қилишди. 2004 йилдан 2017 йилгача Cassini космик кемаси Сатурн атрофида учаётган чанг зарраларини таҳлил қилди. Бунинг учун унга Cosmic Dust Analyzer махсус қурилмаси ўрнатилди. Аммо мазкур вақт давомида қурилма атиги 163 зарра йиғишга муваффақ бўлди.

    Олимларнинг фикрига кўра, бу Сатурн ҳалқалари чангни нисбатан қисқа вақт ичида – 400 миллион йилдан кўпроқ вақт давомида тўплашини англатади.

    Ҳалқалар, жумладан, уларнинг пайдо бўлиш тарихига оид саволлар ҳамон жавобсиз қолмоқда. Бугунги кунга келиб, Сатурн атрофида кўплаб майда муз бўлакларидан ташкил топган еттита ҳалқа айланиши маълум. Умумий муз заҳиралари сайёранинг табиий йўлдоши – Мимас оғирлигининг ярмига тенг, дейилади mir24.tv сайтида.