Бу ҳақда Париж расадхонаси тадқиқотчилари маълум қилишди.
Олимларнинг таъкидлашича, океаннинг мавжудлиги Мимас ичида кучли иссиқлик манбасидан далолат беради. Айнан шу нарса музни сувга айлантирган.
Суюқ ҳолатдаги сув табиий йўлдош умумий ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Мимас 1789 йилда инглиз астрономи Уильям Гершель томонидан кашф этилган, деб хабар беради korrespondent.net.