Саудия Арабистони билан энергетика соҳасидаги муносабатлар янги босқичда ривожланади

    Энергетика 25 июл 2022 963

    Бугун, 25 июлда Энергетика вазирлиги делегациясининг Саудия Арабистони энергетика вазири Абдул Азиз бин Салмон Ал Сауд ва «ACWA Power» (Саудия Арабистони) компанияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларининг ривожланаётгани, хусусан, Ўзбекистон энергетика соҳасидаги қатор лойиҳаларда «ACWA Power» компаниясининг фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидладилар.

    Хусусан, йиғилишда энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев таъкидлаганидек, компаниянинг Ўзбекистонда режалаштирилган электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларининг умумий ҳажми бугунги кунда 2,6 ГВтни ташкил этади, яъни 1,1 ГВт – Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги шамол электр станциялари ҳамда Сирдарё вилоятидаги 1,5 ГВт қувватга эга иссиқлик электр энергияси ҳисобланади.

    Учрашувда «ACWA Power» компанияси билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда 1,1 ГВт қувватга эга шамол электр станцияларини қуриш масалалари муҳокама қилинди. Бугунги кунга келиб, ер майдонлари аниқланган ва шамолнинг бирламчи тадқиқотлари олиб борилмоқда.

    Учрашувда, шунингдек, водород ва қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги масалалар ҳам муҳокама қилинди. Президентимизнинг 2021 йил 9 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизда бу борадаги ишлар изчил давом эттириляпти.

    Учрашувда томонлар газ ва электр тармоқларини маҳаллийлаштириш, қайта ишлаш, ривожлантириш ва рақамлаштириш, қайта тикланувчи энергия манбалари, инсон капиталини ривожлантириш каби йўналишларни қамраб олувчи ҳамкорлик бўйича доиравий битим ва «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш юзасидан алоҳида ишчи гуруҳлар тузишга келишиб олдилар.

    Ташриф давомида «SABIC» (Саудия Арабистони) нефть-кимё компанияси делегацияси билан лойиҳаларни аниқлаш ва уларни биргаликда амалга ошириш, «Saudi Aramco» компанияси билан геологик қидирув ва жараёнларни рақамлаштириш соҳасида учрашув ташкил этиш ҳамда газ узатиш тизимини ривожлантириш бўйича KAUST Фан ва технология университети негизида кадрлар малакасини ошириш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates