Саудия Арабистони билан фуқаро авиацияси соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

    Транспорт 22 апрел 2022 916

    Жорий йил 19 апрелда Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов ва Саудия Арабистони фуқаро авиацияси бош бошқармаси президенти А.Ал-Дуалиж ҳамда «Flynas» авиакомпанияси бош директори Б.Ал-Моханна ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.

    Музокаралар чоғида томонлар фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этилди.

    Хусусан, Ўзбекистон ва Марказий Осиё шаҳарларига Саудия Арабистонидан сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида икки давлатнинг тайинланган авиакомпаниялари учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу йўналишда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    Учрашувда томонлар фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates