Саудия Арабистони билан ҳамкорликни кенгайтириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

    Халқаро ҳамкорлик 12 август 2022 2730

    Жорий йил 11 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг (САП) Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф Ал-Утаибини қабул қилди.

    Музокаралар давомида Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатлари ривожланишининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, яқин келажакда бир қатор икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш борасидаги ишлар муҳокама этилди.

    Томонлар сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг фаоллашувини, хусусан, инвестициявий, энергетика ва савдо – иқтисодий соҳаларда ҳамкорликнинг жадал кенгайишини юқори баҳоладилар.

    Асосан тўқимачилик, мева-сабзавот, пластмасса ва металл буюмлар ўзаро етказиб бериш ҳисобига жорий йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 баравар кўпайгани қайд этилди. Савдо муносабатларини чуқурлаштириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлаб, томонлар товарлар номенклатурасини кенгайтириш ва товар айирбошлаш кўрсаткичларини ошириш бўйича ишларни жадаллаштиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар.

    Шунингдек, инвестициявий ҳамкорлик соҳасида эришилган ютуқлар мамнуният билан қайд этилди. Айни пайтда Ўзбекистонда фаолият юритаётган Саудия Арабистони капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони 36 га етди, қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган 4 та йирик инвестиция лойиҳаси ҳамда жами қиймати 287 миллион доллар бўлган бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар фаол амалга ошириляпти. Инвестициявий шерикликнинг янги «ўсиш нуқталарини» излаш ва турли соҳаларда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир аниқ таклифларни ишлаб чиқиш бўйича биргаликда ишлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.

    Икки давлатнинг бизнес ва ҳукумат доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган бўлажак икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари батафсил кўриб чиқилди.

    Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни жадал ривожлантириш, шунингдек, мавжуд келишувлар ижросини мониторинг қилиб бориш мақсадида яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates