Саудия Арабистони билан кўп қиррали ҳамкорлик мустаҳкамланади

    Жорий йил 6 январда Урганч шаҳридаги студиядан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан видеоконференсалоқа орқали музокаралар ўтказди.

    Мулоқот чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигига давлат ташрифи чоғида имзоланган келишувларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

    Олий даражадаги келишувларни амалга оширишнинг жараёни, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1,5 ГВт бўлган Қўнғирот шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестициявий битим ва Ўзбекистонда «яшил водород» ишлаб чиқариш лойиҳаси кўриб чиқилди. Шу билан бирга, ACWA Power компанияси билан биргаликда умумий қиймати 4,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган 5 та лойиҳа муваффақиятли амалга оширилаётгани таъкидланди. Гап Бухоро, Сирдарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий қуввати 4,1 ГВт бўлган электр станциялари ҳақида боряпти.

    «Биз Саудия Арабистони компаниялари билан мавжуд ҳамда ишлаб чиқилаётган қўшма лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ва аниқ амалий чоралар кўришга тайёрмиз», — деди Лазиз Кудратов.

    Шу нуқтаи назардан Саудия Арабистонининг Sabic, Saudi Telecom, Doktor Sulaymon Al-Habib Medical Group, Jamjoom Pharma, Al Rajhi International va Ajlan & Bros Holding Group, Al Hokair Group каби йирик компаниялари ва Саудия Миллий банки билан муқобил энергия, банк сектори, кимё, фармацевтика саноати, телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва чакана савдо каби соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан конструктив фикр ва таклифлар алмашилди. Шунингдек, йирик минтақавий транспорт-логистика, энергетика ва инфратузилмавий лойиҳаларини амалга оширишга Саудия Арабистони сармояларини жалб этиш имкониятлари алоҳида кўриб чиқилди. Саудия Арабистони томони ўзбекистонлик ҳамкасбларини муҳокама этилган ташаббусларнинг муваффақиятли амалга оширилишини таъминлашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигига ишонтирди.

    Музокаралар якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги стратегик ҳамкорлик доирасида эришилган келишувларни илгари суриш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates