Саудия Арабистони билан Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди

    Агросектор 17 август 2022 1680

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига Давлат ташрифига тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев САП атроф – муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазири Абдулраҳмон ал-Фадли билан музокаралар ўтказди.

    Томонларнинг диққат марказида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг жорий масалалари ва истиқболлари бўлди.

    Ўзбекистон томони Саудия Арабистонилик ҳамкорларининг тажрибаси жалб этилиши режалаштирилган аниқ йўналишларни таклиф қилди. Хусусан, сўз аграр соҳада инновацияларни жорий этиш ва таълим тизимини такомиллаштириш лойиҳалари ҳақида борди. Соҳа доирасидаги барча илмий-тадқиқот институтларининг ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш мақсадида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази (AKIS) ва Саудия Арабистонининг Барқарор қишлоқ хўжалиги Миллий илмий-тадқиқот маркази ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    Музокаралар якунида томонлар Саудия Арабистони компанияларини Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга жалб этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишиб олдилар. Бу шубҳасиз Ўзбекистонда юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва кейинчалик Саудия Арабистонига экспорт қилиш учун яхши имконият яратади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates