Саудия Арабистони билан транспорт соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

    Транспорт 20 апрел 2022 579

    Жорий йил 18 апрелда Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг Саудия Арабистони Қироллиги Транспорт вазири Солиҳ Ал-Жассер билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда томонлар транспорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг инфратузилма лойиҳаларига инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилишди.

    Суҳбат чоғида фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро муносабатлар жумладан Макка ва Мадина шаҳарларига зиёратчиларни ташишни ташкил этиш борасидаги истиқболлар юксак баҳоланди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш, икки давлат ўртасида йўловчи ва юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича амалий қадамларни давом эттиришга келишиб олдилар.

    Шунингдек, икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида фуқаро авиацияси соҳасида қулай шароитлар яратишга қаратилган икки томонлама баённома имзоланди, деб хабар беради Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates