Саудия Арабистони коронавирусга қарши эмланганларга Ҳаж амалини бажаришга рухсат беради

    Долзарб 2 март 2021 753

    Мусулмон зиёратчилари Макка ва Мадинада муқаддас жойларни зиёрат қилиш ҳамда Ҳаж ва Умра амалларини бажариш учун янги коронавирусга қарши эмланиши керак бўлади. Саудия Арабистони ҳукумати шундай қарор қабул қилди.

    «Коронавирусга қарши эмланиш Ҳаж амалини бажаришнинг асосий шарти бўлиб қолади», — дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Тауфук ар-Рабианинг эълон қилинган маълумотида.

    Бу йил Ҳаж амали июль ойининг иккинчи ярмида бажарилиши керак бўлади. Ўтган йили ушбу жараён пандемия туфайли бор-йўғи 10 минг киши иштирокида амалга оширилган эди. Улардан 30 фоизи саудияликлар, 70 фоизи эса мамлакат ҳудудида яшовчи чет элликлар эди. Ташқаридан эса Ҳаж амалини бажаришга қўйилмаган эди. Махсус рухсатномалар асосан 20 ёшда 50 ёшгача бўлган сурункали касаллик билан касалланмаган, коронавирус юқтирмаган, аввал Ҳаж амалини бажармаган ва карантин чораларига бардош бера оладиган шахсларга берилган эди. Чет эллик журналистлар воқеаларни ёритишга қўйилмаган эди.

    Ўтган йили ноябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони 50 ёшдан ошган, ҳамда ПСР-тестидан ўтган зиёратчиларни Умра амалини бажаришлари учун мамлакат ҳудудига кирита бошлади, деб хабар беради ТАСС.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates