Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

    Инвестициялар 23 декабр 2022 879

    Жорий йил 23 декабрда Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.

    Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

    Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида муқобил энергия соҳасида қатор йирик лойиҳаларни амалга ошираётган ACWA Power компаниясининг ижобий тажрибаси қайд этилди. Компания ҳозирги кунда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгусидаги инвестиция ташаббусларини ҳаётга татбиқ этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ўзаро тайёрлик билдирилди.

    Sabic, Saudi Telecom, Dr. Sulaiman Al Habib Group, Jamjoom Pharma, Al Rajhi International ва Ajlan & Bros Holding Group, Al Hokair Group каби компаниялар ва Саудия Арабистони Миллий банки билан кимё, телекоммуникация, тиббиёт, фармацевтика соҳалари ва банк сектори, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чакана савдо тармоқларини ташкил этиш йўналишларида бир қатор лойиҳаларни маромига етказиб, фойдаланишга топширишни тезлаштириш истиқболлари муҳокама этилди.

    Икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бўлиб ўтган бизнес-форум ҳамда унинг давомида имзоланган бир қатор истиқболли битим ва шартномалар юзасидан фикр алмашилди.

    Мулоқот давомида минтақавий аҳамиятга молик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш, Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси ва Ўзбекистон Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ўртасида Ўзаро англашув меморандумини имзолашни тезлаштириш, 2023 йил февраль ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар кенгашининг 5-йиғилиши ҳамда «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси»ни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates