Мазкур тадбир Ўзбекистон маданий мероси, санъати ва миллий қадриятларини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган.
«Ўзбекистон маданияти кунлари»да санъат усталари иштирокида концерт дастурлари, Ўзбекистон миллий павилонида таомлар ва ҳунармандчилик намуналари, ноёб қўлёзмалар нусхалари, китоб ва миллий адабиётлар кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.
Куни кеча Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ар-Риёд шаҳридаги «Риядҳ Интернатионал Боок Фаир» мажмуасида Ўзбекистондан олиб борилган ноёб қўлёзмалар нусхалари, китоб ва миллий адабиёт намуналари кўргазмаси очилди.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков « Riyadh International Book Fair » мажмуасидаги китоблар кўргазмасида бўлди. Унга Саудия Арабистони Подшоҳлиги Маданият вазирлиги ўринбосари Ҳамед Фаез ҳамда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов ҳамроҳлик қилди.







