Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифни тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди

    Мамлакатимизда 5 август 2022 1696

    Шу йил 3 августда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раислигида ҳамда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлигига режалаштирилган ташрифини тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Ташрифга тайёргарлик кўриш жараёнида бажарилган ишлар тўғрисида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди. Тадбир кун тартибини мазмун жиҳатидан бойитиш мақсадида нефть-кимё, тоғ - кон саноати, қурилиш тармоғи, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, банк ва молия соҳаларида инвестициявий лойиҳаларни ҳамда савдо шартномаларини ишлаб чиқиш ва келишишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

    Хусусан, « Acwa Power » компанияси билан имзолаш учун қўшма лойиҳалар тўпламини тайёрлашни тезлаштириш, «Dr. Sulaiman Al-Habib Medical Group» ва «Sabik» компанияси билан музокаралар ўтказиш, «Al-Raji International» билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолашга тайёрлаш топширилди. Шунингдек, Саудия компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан музокаралар олиб бориш бўйича топшириқ берилди. Ташриф майдонларида икки мамлакатнинг энергетика, қишлоқ хўжалиги, инновацион ривожланиш, транспорт, таълим, туризм, спорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришни белгиловчи бир қатор шартномалар ва меморандумлар имзоланиши режалаштирилган.

    Йиғилиш якунида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига бўлажак ташрифга юқори даражада тайёргарлик кўришга доир қўшимча топшириқлар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates