Саудия Арабистони Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик доираси кенгайтирилади

    Агросектор 12 август 2022 1132

    Жорий йил 11 августда Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари Саудия Арабистони Подшоҳлиги Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари билан мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кенгайтиришда ҳамкорлик масалалари юзасидан учрашди.

    Саудия Арабистони Подшоҳлиги (САП) томонидан Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Мансур Ал-Мушайти ва вазир ўринбосари Сулаймон Алхатиб иштирок этди. Ўзбекистон томонидан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Сирожиддин Бердиқулов иштирок этди.

    Учрашувда Саудия томони бўлажак олий даражадаги ташриф чоғида қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаш муҳимлиги ва бунга тайёр эканини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бошқа маҳсулотлар савдосини кенгайтириш мақсадида аграр соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришилди.

    Келишувга кўра, икки давлат томонидан Меморандумлар имзолангандан сўнг ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳалар бўйича аниқ чора-тадбирлар ва йўналишларни ўз ичига олган «Йўл хариталари» тайёрланади.

    Шунингдек, Саудия томони Ўзбекистон делегациясини йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ва экспорт компаниялари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида жорий йил октябрь ойи охирида Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтадиган йирик агросаноат комплекси кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates