Саудия Арабистони қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

    Агросектор 22 сентябр 2020 3750

    Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатнинг SALIC (Saudi Arabian Livestock Investment Company) компанияси ижрочи директори Сулаймон Ал-Румайҳ билан учрашув ўтказилди.

    Учрашув давомида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласи, хусусан, мамлакатимизнинг аграр йўналишдаги салоҳияти, хорижий инвесторларга яратилаётган шароит, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи глобал миқёсда муҳим аҳамият касб этаётгани атрофлича муҳокама қилинди.

    ALIC компаниясининг асосий мақсади Саудия Арабистонининг озиқ-овқат хавфсизлиги, хусусан, буғдой, арпа, маккажўхори, соя, гуруч, шакар, ўсимлик мойи, яшил озуқа, гўшт, паррандачилик ва сут маҳсулотлари ҳамда балиқчилик каби бирламчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга ёрдамлашишдир. Компания мазкур турдаги маҳсулотларни хорижда экади ва етиштиради, уларни Саудияга импорт қилади. Украина билан буғдой етиштириш ва мамлакатга етказиш бўйича фаол ҳамкорлик олиб боради.

    Шундан келиб чиқиб, Саудия Арабистони томонига ушбу маҳсулотлардан айримларини инвестиция лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда етиштириш имкониятларини ўрганиш таклиф этилди.

    Ҳамкор томон таклифни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга катта қизиқиш мавжудлигини таъкидлади. Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифат жиҳатдан юқори эканини таъкидлади.

    Ал-Румайҳнинг сўзларига кўра, агарда Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаси доирасида маҳсулотларни етиштириш узоқ вақтни талаб этса, дастлабки босқичда республикамиздан тайёр маҳсулотларни йирик ҳажмда Саудияга импорт қилиш имкони борлигини таъкидлади.

    Бундан ташқари, Саудия Арабистони компанияси гўшт маҳсулотлари, балиқчилик, буғдой импорти бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

    Мулоқотда элчихона томонидан Наманган вилоятида 55 миллион долларга тенг «Chicken King» паррандачилик кластерини барпо этиш ҳамда Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида 3,2 миллион долларга тенг «Чорвачилик мажмуасини яратиш» лойиҳалари тақдимоти ўтказилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates