Саудия Арабистони юртимиз табиий ўсимликларига қизиқиш билдирди

    Бизнес 2 апрел 2021 692

    Саудия Арабистонида Ўзбекистон табиий ўсимликларидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш тармоғи ташкил этилади.

    Элчи Улуғбек Мақсудов миллий маҳсулотларни Саудия бозорига экспортини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонининг «Edweiat» компанияси раиси Сулаймон Ас-Самарий билан учрашди.

    Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, «Edweiat» компанияси подшоҳликда табиий ва органик маҳсулотлар савдоси билан шуғулланади. Компания раҳбари Сулаймон Ас-Самарий эса Ўзбекистонда «Меҳригиё» бренди остида гиёҳлар ва табиий ўсимликлардан тайёрланган турли маҳсулотларни Саудия Арабистонидаги дилери этиб тайинланган.

    С.Ас-Самарий «Меҳригиё» компанияси маҳсулотларига катта қизиқиш билан қараши бежиз эмаслигини таъкидлади. «Компания кичик корхона шаклида ташкил етилган бўлиб, сўнг фитотерапия ва муқобил тиббиёт соҳаси мутахассислари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, замонавий фармацевтика ва қадимий Шарқ табобатининг илмий ютуқларини ўзида мужассам қилган. Ҳозирда ушбу бренд Ўзбекистоннинг ички бозорида ҳамда чет давлатларда саломатлик ва гўзаллик учун илғор маҳсулотларни тақдим этишга муваффақ бўлмоқда», - деди у.

    Саудиялик ишбилармон мазкур соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганидан мамнун эканини ва у мамлакатимизга ташрифи давомида маҳсулот тайёрлаш жараёнини яқиндан кузатганини айтди.

    Мулоқотда дастлабки босқичда Ар-Риёд шаҳрида «Меҳригиё» маҳсулотлари савдоси учун махсус дўкон ташкил этилиши ва унинг очилиш маросимини ўзбек бренди асосчилари иштирокида ўтказилишини маълум қилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Элчихона биносида Саудия Арабистони компаниялари ва импортчилари учун «Меҳригиё» маҳсулотларининг доимий кўргазмаси ташкил этилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates