Саудия Арабистонига ҳаж учун борганлар сони маълум қилинди

    Ҳаж зиёратига борганларнинг 53 фоизини эркаклар, 47 фоизи эса аёллар ташкил қилмоқда.

    Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ Ал-Рабиа маълум қилишича, Саудия Арабистонига 2025 йилги ҳаж мавсуми учун хориждан бир миллиондан ортиқ зиёратчи борган.

    Зиёратчиларнинг 94 фоизи ҳаво йўли билан, 4,83 фоизи қуруқликдаги чегара пунктлари орқали, тахминан, 0,5 фоизи эса денгиз орқали етиб келган. Шунингдек, 249 400 нафар зиёратчи “Макка йўли” ташаббуси доирасида Саудия Арабистонига ташриф буюрган.

    Вазир ҳаж ва умра мавсумига тайёргарлик 2024 йилги ҳаж амаллари якунида бошланганини айтди.

    Тайёргарлик жараёнлари доирасида турли мамлакатларга дастлабки ташкилий ҳужжатлар юборилди. 2025 йил январь ойида икки муқаддас масжид посбони қирол Салмон ҳомийлигида энг йирик Ҳаж конференцияси ва кўргазмаси ўтказилди. Унда дунёнинг 87 мамлакатидан вакиллар иштирок этди, — деди Ал-Рабиа.

    У қонуний зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Рухсатномасиз ҳажга борманг” ташаббусининг муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у сохта ҳаж кампанияларига қарши курашда турли мамлакатларнинг ролини юқори баҳолади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates