Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, навбатдаги назорат рейд тадбирида Паркент тумани Қизил тош шаҳарчаси тоғли ҳудудида фуқаро Р.А. томонидан 8 дона қорабош сава қуши ноқонуний тарзда тўр ёрдамида овланаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳолатга қонуний бериш учун тўпланган ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судига юборилди.









